1 - модда. Умумий бўлим.
1.1.Қизилтепа пахта тозалаш» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда "Жамият” деб аталувчи) Қизилтепа  пахта тозалаш  жамоаси умумий йиғилиши ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб кувватлаш Навоий вилояти бошқармасининг 1994 йил «22»  ноябрдаги  309 -сонли буйруғи асосида хусусийлаштириш орқали таъсис этилган. 
«Қизилтепа пахта тозалаш» акциядорлик жамияти  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001-йил 11.06. йилдаги УП 2874-сонли Фармони  ва Вазирлар Махкамасининг 12.06.2001 йилдаги 252-сонли «Республика пахта тозалаш саноатининг бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори асосида  қайта рўйхатдан ўтказилган.
1.2. «Қизилтепа пахта тозалаш» акциядорлик жамияти Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорига мувофиқ ўз акцияларининг 51-фоизига эгалик қилувчи  "Навоийпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” акциядорлик жамиятининг тизимига кирувчи жамият бўлиб,  ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошка қонунлари, Олий Мажлис  қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарор ва Фармойишлари,  "Ўзпахтасаноат” уюшмаси ва "Навоийпахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” акциядорлик жамиятининг қарор ва буйруқлари ва ушбу Устав асосида юритади.
1.3. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва бошқа меъёрий хуқуқий ҳужжатлар асосида тузилган. Жамият бошқаруви фаолиятини меъёрлаштирувчи ички  Низомлар билан  ушбу Устав талаблари мос келмаган тақдирда, ушбу Уставда кўрсатиб зтилган меъёрий-ҳуқуқий ҳолатларга устунлик берилади.  
1.4.Корхонанинг номланиши:
Ўзбек тилидаги тўлиқ номи – «Қизилтепа  пахта тозалаш» акциядорлик жамияти;
Ўзбек тилидаги қисқа номи – «Қизилтепа  пахта  тозалаш» АЖ ;
Лотин алифбосига асосланган ўзбек тилидаги номи – «Qiziltepa paxta tozalash»  aksiyadorlik jamiyati
Лотин алифбосига асосланган ўзбек тилидаги қисқа номи – «Qiziltepa  paxta  tozalash»  AJ
Рус тилидаги тўлиқ номи – Акционерное общество  «Кизилтепа пахта тозалаш»;
Рус тилидаги қисқа номи – АО «Кизилтепа пахта  тозалаш».
1.5. Корхонанинг почта манзили: , Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти,  Қизилтепа шаҳри (ёки тумани),  Нурафшон кўчаси,  11 уй.
1.6. Корхонанинг электрон почта манзили: qiziltepa@nps.uz
1.7. Корхонанинг расмий веб сайти: qiziltepapaxta.uz

2 - модда. Корхонанинг юридик мақоми.
2.1. Акциядорлик жамияти юридик шахс ҳисобланиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва ушбу Устав асосида амалга оширади.
2.2. Жамият Ўзбекистон Республикаси худудидаги ва ундан ташқаридаги банк муассасаларида ҳисоб рақамлари очиш ҳуқуқига эга, ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинган алоҳида мол - мулкга эга. 
2.3. Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин. 
2.4. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига ҳамда амал қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Жамият чекланмаган муддатга тузилади. 
2.5. Жамият алоҳида юридик мақомга эга бўлган шуъба ва қарам жамиятлар таъсис этиши мумкин. Акциядорлик жамияти ушбу жамиятлар билан ўзаро муносабатларини Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи Қонунлар ва ушбу Устав асосида қуради.
2.6. Жамият Ўзбекистон Республикаси худудида ва ташқарисида ўз филиаллари ва ваколатхоналарини очиши мумкин. Ушбу филиал ва ваколатхоналар амалда бўлган Қонунлар доирасида ташкил этилади ва фаолият кўрсатади.   
2.7. Жамият ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. 
2.8. Жамият Қонун ҳужжатларида ман этилмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган исталган фаолият тури билан Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин.

3 – модда. Жамиятнинг жавобгарлиги.  
3.1. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.
3.2. Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади. 
Акцияларнинг ҳақини тўлиқ тўламаган акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўлади.
3.3. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
Агар жамиятнинг банкротлиги жамият учун мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор сифатида иш юритаётган шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, мазкур акциядорнинг зиммасига жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. 
3.4. Давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

4-модда. Жамият фаолиятининг соҳаси, мақсад ва вазифалари.
4.1. Қўйидагилар жамиятининг асосий мақсади ҳисобланади:
- пахта хом ашёси харид килиш, кайта ишлаш, бозор механизмларини ривожлантириш, жахон бозорида ракобатга бардошли юкори сифатли пахта махсулотлари ишлаб чикариш ва  шу оркали  пахта тозалаш корхонасининг иктисодий  самарадорлигини кучайтириш ва фойда олиш;
- корхона иктисодий, молиявий холатини баркарорлаштириш, корхонада ишловчилар учун кулай, замонавий шароитлар яратиш, уларнинг иктисодий манфаатдорлигини кучайтириш;
- Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш саноатининг ривожига муносиб  хисса кушиш;
- халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, бозор механизмини ривожлантириш, бозорда рақобатга бардошли, юқори сифатли  маҳсулотлар ишлаб чиқариш; 
- Ўзбекистон Республикасида бозор инфраструктурасини  барпо этиш, Ўзбекистон Республикаси худуди ва ундан ташқаридаги  истеъмолчиларга  бошқа хил халқ хўжалик истеъмоли молларини етказиб бериш;
- корхонани техник жиҳатдан жиҳозлаш, замонавийлаштириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш, корхонани ривожлантириш учун  шарт-шароит яратиш.
4.2. Акциядорлик жамияти 4.1.-банд талабидан келиб чиқиб, қўйидаги фаолият соҳаларини амалга оширади:
- пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузиш;
- тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта хом ашёсини харид қилиш ва уни белгиланган режа-топшириқларга мувофиқ ўз вақтида қайта ишлаш, ишлаб чиқарилган пахта маҳсулотларини экспортга ва ички бозор истеъмолчиларига етказиб бериш;
- пахта етиштирувчи хўжаликларни пахтанинг жаҳон бозорида харидоргир бўлган селекция навларининг юқори кондицияли уруғлик чигитлари билан таъминлаш, пахта хом ашёсининг сифатли қабул қилиниши, сақланиши ва қайта ишланишини ташкил этиш;
- "Пахтасаноат” худудий акциядорлик бирлашмаси томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш, пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан белгиланган тартибда ҳисоб - китоб қилиш;
- пахта хом ашёсини харид қилиш, пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга жўнатиш ва шу маҳсулотларнинг қолдиқлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот юритиш, пахта хом  ашёсини  харид қилиш, пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари, уни экспортга ва республика истеъмолчиларига сотиш бўйича маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;
- пахта тозалаш корхонасини техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва  ривожлантириш билан шуғулланиш;
- ўзаро самарали худудий ҳамкорлик, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ташқарисида филиаллар, қўшма корхоналар, ваколатхоналар, ишлаб чиқариш цехлари таъсис этиш;
 - шартнома асосида олий ўқув юртлари билан юқори малакали кадрлар тайёрлаш;
- инвесторлар билан шартнома асосида жамиятга хўжалик фаолияти учун самарали бўлган инвестициялар киритиш;
 - Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ташқарисида юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар асосида ўзаро самарали фаолият кўрсатиш;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мол - мулк, кўчмас мулк, интеллектуал мулклар олиш, сотиш, ижарага бериш;
4.3. Акциядорлик жамияти ўзига юкланган 4.1.-банддаги вазифалардан келиб чиқиб, қўйидаги функцияларни  бажаради:
- хизмат кўрсатувчи банк билан биргаликда  пахта хом ашёси харид қилиш юзасидан  пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузади, уларнинг бажарилишини таъминлайди. Тайёрланган пахтанинг миқдори ва сифати бўйича маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди;
- пахтанинг навлар бўйича жойлаштирилиши, уруғлик пахта хом ашёсини  қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш технологиясига риоя этилишини  таъминлайди; 
- корхонанинг банкда очилган махсус ҳисоб рақами орқали, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан белгиланган тартибда, пахтани қайта ишлаш ва маҳсулотни сотиш тугаллангандан кейин, узил-кесил ҳисоб-китоб килади;
- пахта маҳсулотининг экспортга ва республика истеъмолчиларига жўнатилишини ташкил этади;
- пахта етиштирувчи хўжаликларни ва пахта тозалаш корхоналарини молиялаш миқдорлари ҳисоб-китобини худудий  бирлашмага  ўз вақтида тақдим этилишини ҳамда тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлайди;
- контрактация шартномалари бажарилиши, пахта тозалаш корхонаси бўйича пахта маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилиши ҳажми юзасидан маълумотларни худудий бирлашмага ўз вақтида тақдим этади;
- инвестиция дастурларини амалга оширади, корхонани замонавийлаштириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича иш ҳажмини бажаради;
- пахта хом ашёсини қайта ишлашнинг технология регламентига риоя этилиши, хом ашё ресурсларидан тўғри ва оқилона фойдаланилиши, пахта толаси, чигит ва момиқнинг нормативларга мувофиқ чиқишини таъминлайди, рақобатбардош сифатли пахта маҳсулотлари ишлаб ...
 
тўлмқ юклаб олиш: ustav.pdf [687,99 Kb] (Юклашлар сони: 6)


Ўзбекистон тупроғининг ноёб унумдорлиги унинг мухим хусусияти бўлиб, бу хол республикани қудратли агросаноат салохиятига эга мамлакатга айлантириш имкониятини беради. Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи бозорида талаб катта бўлган махсулот - пахта толасининг асосийф ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчисидир. Республикада пахтани асосли қайта ишлаш йўли изчиллик билан олиб борилмоқда.

И.А.Каримов

  • Hawlett Package
  • Google Play
  • Linkedin
  • Google
  • Ebay
  • Hawlett Package
  • Google Play
  • Linkedin
  • Google
  • Ebay